Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Зиёратгоҳлар

Парпи ота зиёратгоҳи

Парпи ота зиёратгоҳи

Дўстлик қишлоқ фуқаролар йиғини Парписой қишлоғида жойлашган. У ерда тешик тош мавжуд бўлиб, фарзанд кўрмаган, бемор кишилар қабрни ҳамда тошни зиёрат қиладилар. Маҳаллий халқ Парпи отанинг кароматгўй, башоратгўй инсон бўлганликларини гапирадилар.

Авлиё Парпи ота зиёратгоҳи энг қадимий қадамжолардан саналади. Айрим ривоятларга қараганда, авлиё Парпи ота зиёратгоҳида улкан ҳарсанг бўлиб, унда одамнинг бешта панжа изи бўлган, у аслида пайғамбар вафотидан сўнг 656-661 йилларда ислом дунёсига халифлик қилган Ҳазрати Алининг панжа излари дейишади. Яна бошқа ривоятда эса, у жойда Шеробод тепалиги устида кўп йиллик катранги дарахти бор. Бу дарахт қачонлардир Ҳазрат Али қамчисининг дастаси бўлган. Яъни Ҳазрат Али шу жойга чиқиб, теварак атрофни кузатиб, қамчинини "белги" сифатида ерга суқиб, “Дулдул” лақабли отига миниб кетган экан. Авлиё Парпи ота зиёратгоҳи ўрнида каттагина булоқ ва ярим тешик тош бўлган. Бу тешик тош тикка ўрнатилган бўлиб, зиёратчилар унинг орасидан уч марта айланиб ўтишган, дуои фотиҳа қилиб кетишган.


  • 1931