Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Виртуал қабулхона

Туман ҳокимлигида фуқаролар қабули ҳақида

Қибрай тумани ҳокимлигида жисмоний ва юридик шахслар қабули Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни асосида ташкил этилган.

Фуқаролар бугунги кунда шахсан туман ҳокими томонидан тасдиқланган “Қибрай туман ҳокимлигида фуқароларни қабул қилиш жадвали”да белгиланган соат ва кунларда шахсан ҳоким, ҳоким ўринбосарлари, девонхона раҳбари томонидан қабул қилинадилар.

Қабулга ёзилиш ҳокимликнинг Девонхона бўлими орқали амалга оширилади.

Қабулга ёзилиш истагини билдирган фуқаролар ўзлари билан фуқаролик паспортларини ва мурожаат қилинадиган масала бўйича туман ҳокимлигига ёки тегишли бошқарма, ташкилот, бўлим ёки муассасага мурожаат этганликлари тўғрисидаги ҳужжатлари ҳамда уларнинг жавоб хатларини тақдим этишлари лозим.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига биноан фуқаронинг мурожаатида фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ҳамда ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти қисқача баён этилган бўлиши лозим.

Мурожаатда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили кўрсатилмаган ёки сохта маълумотлар кўрсатилган бўлса, бундай мурожаатлар аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

  • 521