Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ёшлар ва аёллар муаммолари тўлиқ ўрганиляпти

Ёшлар ва аёллар муаммолари тўлиқ ўрганиляпти
30.10.2020
"Ёшлар дафтари” ва "Аёллар дафтари”ни жорий этиш орқали бир қатор ижтимоий масалаларни манзилли ташкил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир.

Паркент туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари уйма-уй юриб “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантирмоқда. Ишсиз ёшлар ҳамда эътибор ва кўмакка муҳтож аёлларнинг турмуш шароити, қолаверса, уларнинг ҳаётига оид масалаларни чуқур ўрганишяпти.

“Қайилма” ва “Гулбоғ” МФЙ ларда айни кунларда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар, 31 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар тўғрисида хонадонлар кесимида анкеталар тўлдирилмоқда.

Бундай амалий ишларнинг негизида ишсиз ёшлар ва аёлларнинг истак-хоҳишларидан келиб чиқиб, уларнинг бандлигини таъминлаш асосий мақсад эканлиги равшан.



  • 171