Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ёшлар сардорлари сайланди

Ёшлар сардорлари сайланди
29.10.2020
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чиноз туман сардорлари учун сайлов бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Қорабоева, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Д.Қодиров, таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари ва фаол сардорлар иштирок этди.

Сардорлар ўзларининг режа ва ташаббуслари билан таништирди. Ўтган ўқув йиллари давомида фаолият юритган фаол сардорлар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ташаккурнома билан тақдирланди.

Сайлов якунига кўра, “Камалак” ва “Иттифоқ” йўналишларида 14 нафар сардор сайланди. Туман Сардорлар кенгаши аъзоларига ҳам китоблар жамланмалари ва эсдалик совғалар топширилди.



  • 165