Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Янгийўлда женьшень ўсимлиги парваришланади

30.10.2020

Янгийўл туманида Жанубий Кореянинг "K-GINSENG PHARMACY" хорижий корхонаси томонидан қиймати 6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган женьшень доривор ўсимлигини лаборатория шароитида қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа доирасида йилига 2 миллион АҚШ доллари миқдорида 150 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Лойиҳа бўйича 20 та иш ўрни яратилади. Маҳсулотнинг 50 фоизи Европа ва Марказий Осиё давлатларига экспорт қилинади. Шу билан бирга, лойиҳанинг иккинчи босқичида женьшень доривор ўсимлигини Янгийўл туманида ўстириш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қиймати 2 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлган косметик маҳсулотлар ва тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги лойиҳа ҳам амалга оширилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, мазкур лойиҳа доирасида 30 та янги иш ўрни яратилиб, йилига 100 тонна косметика маҳсулотлари ва 5 миллион дона тиббий ниқоблар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Яқинда ҳар иккала томон вакиллари иштирокида ўтган меморандумни имзолаш маросимида лойиҳанинг биринчи босқичига тайёргарлик ишлари жорий йилнинг декабрь ойида бошланиши кўзда тутилган.




  • 166