Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
"Ватанпарварлар" ҳарбий спорт мусобоқалари ўтказиляпти
23.02.2021Чиноз тумани мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 2-умумтаълим мактабида "Ватанпарварлар" ҳарбий спорт мусобақаси ташкил этилди.
Тадбирда ёшлар 5 та шарт асосида (моҳир мерган, ҳарбий эстафета, жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш, сафда қўшиқ айтиш ҳамда “Темур тузуклари” билимдони) йўналишларида ўз куч ва билимларини синовдан ўтказди.
Мусобақа якунларига кўра, 2-умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари биринчиликни эгаллаб, туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Маълумот ўрнида: мусобақалар тумандаги 47 та мактабнинг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида 10 та ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган.
Манба: Чиноз туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
-
-
81