Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Қуюв-прокатлаш мажмуаси бунёд этилмоқда

15.09.2020
Ўзбекистон металлургия комбинатида “SFI Management Group” ишончли бошқарув компанияси раҳбарлигида йилига 1 миллион тонна листли прокат ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган “Қуюв-прокатлаш мажмуаси қурилиши” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Жорий йил 15 август куни Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент металлургия заводини фойдаланишга топшириш ва республикада металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалаларига бағишланган сайёр йиғилишида ҳам айнан мазкур лойиҳанинг амалга ошириш жараёнлари таҳлил этилди.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун саноат объектларини қуришда катта халқаро тажрибага эга компаниялар гуруҳи, хусусан “Danieli” ва “Renaissance Heavy Industries” жалб этилди.

Лойиҳа ишга туширилиб, ишлаб чиқариш қуввати тўлиқ ўзлаштирилганидан сўнг Давлат бюджетига тушум 2 ва ундан ортиқ баробарга ошиши кутилмокда.



Манба: ЎзА

  • 118