Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Тошкент вилояти баскетболчилари республика ғолиби

Тошкент вилояти баскетболчилари республика ғолиби
11.01.2021
Хоразм вилоятида эркаклар ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича бўлиб ўтган “Универсиада” мусобақаларининг республика финал босқичи ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси Тошкент вилояти минтақавий бўлими томонидан шакллантирилган вилоят спортчилари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ўйин натижаларига кўра,
1. Тошкент вилояти – Қорақолпоғистон Республикаси 55-44
2. Тошкент вилояти – Сурхондарё вилояти 66-38
3. Тошкент вилояти – Фарғона вилояти 70-35
ҳисобда устунлик қилди.

Умумий мусобақа натижасига кўра:
1-ўрин Тошкент вилояти,
2-ўрин Қорақалпоғистон Республикаси,
3-ўрин Сурхондарё вилояти,
4-ўрин Фарғона вилояти терма жамоаларига насиб қилди.

Ғалаба билан Тошкент вилояти ҳокимлиги ва аҳолиси номидан спортчиларимизни табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда уларга омад тилаймиз.



  • 159