Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Сурхондарёлик раҳбарлар Тошкент туманида бўлишди

Сурхондарёлик раҳбарлар Тошкент туманида бўлишди
11.01.2021
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимларидан иборат гуруҳ Тошкент туманида бўлди.

Меҳмонларни туман ҳокими Одилхон Рустамов, ҳоким ўринбосарлари Келес шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик жараёнлари билан таништирди.

Делегация аъзолари туман марказидаги Хотира майдони, универсал спорт мажмуаси, амфитеатр, Маданият саройи ва туман марказий шифохонасини кўздан кечирдилар.

Шунингдек, Маданият саройида вилоят мақом ансамбли томонидан концерт дастури ва Келес шаҳрининг концепцияси график видеоролиги намойиш этилди.

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад Тошкент туманидаги кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар жараёни билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда иш юритишнинг янги имкониятларини очишдир.



Манба: Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 152