Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Ширин таомлар ошхонаси” кўрик-танлови

“Ширин таомлар ошхонаси” кўрик-танлови
30.10.2020
Янгийўл туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари С.Ташматова ҳамда халқ таълими бўлими шўъба мудири Ш.Хидиров иштирокида куз фаслининг ўзига хослигини акс эттириш мақсадида бобо деҳқонларнинг меҳнати эвазига етиштирилган ноз-неъматлардан қизлар ўртасида “Ширин таомлар ошхонаси” кўрик-танлови ташкил этилди.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этган тадбирда “Ораста қизлар” тўгарагининг фаол ўқувчилари “Энг яхши безатилган дастурхон”, “Қовоқдан тайёрланган энг тотли таом”, “Маҳоратли ошпаз” йўналишларида баҳслашишди.

Тадбир якунида танловда фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ўқувчилар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.




  • 172