Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ривожланиб бораётган Бекобод шаҳри

22.05.2020

 Мамлакатимизда инвестиция муҳити яхшиланиши натижасида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга тўғридан-тўғри сармоялар фаол кириб келмоқда.

Давлатимиз раҳбари инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини енгиллаштириш долзарб масала эканини таъкидлаб ўтган.

Ана шундай лойиҳаларни амалга оширишда Бекобод шаҳрида ҳам кенг кўлами ишлар олиб борилмоқда.

Бекобод шаҳрида барча дастурлар бўйича 2020 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойихалари бўйича 66 та 172 млрд 306 млн сўмлик лойиҳа амалга оширилиши натижасида маҳаллий бюджетга 12,0 млрд 276,0 млн сўм солиқ тўланиши ва 1281 та янги иш ўрни яратилиши белгиланган;

Шундан

Саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 26 та, 134 млрд 550 млн сўмлик лойиҳа белгиланган бўлиб яратиладиган иш ўрни режа бўйича 881 та.

Хизмат кўрсатиш бўйича 32 та, 35 млрд 379 млн сўмлик лойиҳа белгиланган бўлиб яратиладиган иш ўрни режа бўйича 355 та.

Қишлоқ хўжалиги бўйича 8 та, 2 млрд 376 млн сўмлик лойиҳа белгиланган бўлиб яратиладиган иш ўрни режа бўйича 45 та.

Жорий йилнинг беш ойи мобайнида 38 млрд 533 млн сўмлик 36 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида, маҳаллий бюджетга 10,0 млрд 945,0 млн сўм солиқ тўланиши ва янги 317 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Шундан

Саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 14 та, 21 млрд 97 млн сўмлик лойиҳа ишга тушурилиши хисобига 177 та янги иш ўринлари яратилди.

Хизмат кўрсатиш бўйича 16 та, 15 млрд 736 млн сўмлик лойиҳа ишга тушурилиши ҳисобига 123 та янги иш ўринлари яратилди.

Қишлоқ хўжалиги бўйича 6 та, 1,0 млрд 700,0 млн сўмлик лойиҳа ишга тушурилиши ҳисобига 17 та янги иш ўринлари яратилди.

Бекобод шаҳрида тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилиши.

“BEKOBOD OGNEUPOR” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси томонидан 1,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Импорт ўрнини босувчи йирик саноат заводлари печларида қўлланиладиган ўтга чидамли ғишт, трубкалар, қоришмалар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилиб, бугунги кунда қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Ушбу корхона йиллик 40 000 дона ўтга чидамли ғиштлар, 20 000 дона трубкалар, 20 тонна қоришмаларни ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилди.

Бугунги кунда корхона тўлиқ иш фаолиятини амалга ошириб келмоқда, ишлаб чиқарилган махсулотларини ўз муддатида истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

"BEKOBOD-SINTEX" МЧЖ шаклидаги ҳорижий корхонаси томонидан 10,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри ҳорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Ойна толали трубалар ва лотоклар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Йиллик 36 000 п/м ҳар хил ўлчамдаги қувирларни ишлаб чиқариш амалга оширилмоқда. Бугунги кунда корхона томонидан қувирлар асосан йўл ва сув қувирларини қурилишида ишлатилиши учун етказиб берилмоқда. Корхона ўз иш фаолиятини ҳеч қандай узулишларсиз амалга ошириб келмоқда.


Манба: Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 43