Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ҳоким ўринбосарлари малакасини оширишди

Ҳоким ўринбосарлари малакасини оширишди
28.10.2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан “Маҳаллий ҳокимликларда ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш тизимини жорий этиш" мавзусида жойларда ўқув семинари ўтказиш юзасидан график тасдиқланган эди.

Жорий йилнинг 27 октябрь куни мазкур филиалнинг мажлислар залида Нурафшон шаҳар ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарлари учун мутахассислар томонидан айнан шу мавзуда семинар ўтказилди.

Ўқув семинарида шаҳар ҳокими ўринбосарларига ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб шаклланадиган кўрсаткичларнинг мазмун-моҳияти, шаклланиш манбаси ва уларни тақдим этувчи масъул ташкилотлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинарда иштирокчилар билан бирга мазкур янги баҳолаш тизимини жорий этиш борадасидаги фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар муҳокама қилинди.



  • 167