Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Миллий гвардия таъсарруфидаги муассасалар учун танлов эълон қилинади

07.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 323-сонли қарорига мувофиқ аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техник ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилаш учун инвестиция киритишга тайёр талабгорларга устунлик берилади.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси тасарруфидаги қуйидаги ҳарбий қисм ва таълим муассасалари учун танлов элон қилинади;

- Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент вилояти бўйича бошқармаси;

- 98157 ҳарбий қисм (Чирчиқ шаҳри);

- Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий техника институти.

Юқоридаги ҳарбий қисм ва таълим муассасаларида давлат-хусусий шерикчилик механизми Аутсорсинг шартлари асосида босқичма-босқич тадбиқ этиш учун;

Талабгорлар танловда иштирок этиш учун қуйидаги хужжатларни тақдим этади:

- корхона давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувохнома нусхаси;

- корхонанинг хисоб рақамидаги бир йиллик айланма маблағи тўғрисида маълумот;

- корхона 15 кун давомида ҳарбий хизматчиларни овқатлантиришга етадиган банк хисоб рақамидаги маблағи тўғрисида маълумотнома;

- корхона бир йилда олган иш ҳаққи миқдори тўғрисида маълумот;

- корхонадаги ишчилар сони тўғрисида маълумотнома;

- солиқ органларидан солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;

- стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши; (моддий-техника базаси тўғрисида Маълумотнома)

- ошхоналарнинг мавжуд шарт-шароитлари ҳолатини яхшилаш мақсадида инвестиция киритиш бўйича. (Таклиф)

- кўрсатган аутсорсинг хизмати учун 20% дан кам устама таклиф қилган тадбиркорлик субъектларига устинлик берилади;

- бир кунда бир нафар ҳарбий хизматчи учун ўртача овқатланиш таннархи 38 000 минг.сўмгача таклифлар;

- корхоналар томонидан кейинги истиқболли фаолияти тўғрисида тақдимот (призинтация кўринишида).

Юқорида келтирилган ҳужжатлар Буюртмачига икки нусхада ёпиқ конвертда (имзоланган ва муҳрланган ҳолатда) 2021 йил 14 апрель соат 18:00га қадар Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри, Тошкент йўл кўчаси 58-уйга тақдим этишингиз сўралади.

Маълумот учун: Телефон (93) 726-51-02


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 233