Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

“Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди

20.10.2020

Коронавирус пандемияси даврида фидойилик кўрсатган ходимларнинг меҳнатини эътироф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида Президентимиз 2020 йил 26 августда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида Фармон қабул қилди.

Мазкур Фармонга мувофиқ, Тошкент вилояти давлат солиқ органлари тизимида бюджет тушумларини прогноз кўрсатгичларини таъминлашда фаол иштирок этган Зангиота тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шерали Нафасов ва Бўстонлиқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Зариф Зокировлар ҳам тақдирланди.

Бугун вилоят давлат солиқ бошқармасида ўтказилган тантанали тадбирда кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди. Бошқарма бошлиғи Равшан Раимов жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда турли соҳалар вакиллари қатори солиқ органи ходимлари ҳам фидойилик кўрсатиб, меҳнат қилаётганини таъкидлади.

– Халқимиз учун синовли бўлган кунларда зиммамизга юклатилган вазифани бажариб, мукофотга лойиқ кўрилганим мен учун шараф, – дейди Зангиота тумани ДСИ бошлиғи Шерали Нафасов – Бу мукофот фақат мен берилган эмас, балки туманимиз солиқ органида хизмат қилиб қилиб келаётган барча ходимлариникидир.

  • 167