Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

"Лукойл” компанияси боғча қурилишига ҳомийлик қилмоқда

"Лукойл” компанияси боғча қурилишига ҳомийлик қилмоқда
20.10.2020
Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов "Дархон" маҳалласида "Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компания" МЧЖнинг беғараз ҳомийлиги асосида барпо этилаётган мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Янги бунёд этилаётган таълим муассасаси икки қисмдан иборат бўлиб, биринчиси болаларнинг таълим-тарбияси учун бўлса, иккинчиси тарбияланувчиларнинг жисмонан ва руҳан ҳамда маънан соғлом бўлишлари учун хизмат қилиши белгиланган.

Мазкур боғча "Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компания" МЧЖнинг беғараз ҳомийлиги асосида қурилиши режалаштирилган республикамиздаги 3 та мактабгача таълим ташкилотидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: Оққовоқ қишлоғининг "Дархон" маҳалласида барпо этилаётган ушбу мактабгача таълим маскани 150 нафар тарбияланувчига мўлжалланган.



  • 153