Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Kun.uz сайтида эълон қилинган танқидий мақолага расмий муносабат

Kun.uz сайтида эълон қилинган танқидий мақолага расмий муносабат
20.10.2020
2019 йил 19 январда Бўка тумани “Ачамайли” фермерлар уюшмаси ҳудудида жойлашган “Абдупаёз Нуриддин” фермер хўжалиги раҳбари Н.Абдугаппоров туман ҳокимига ариза билан мурожаат қилиб, унга фермер хўжалиги юритиш учун ажратиб берилган жами 69,1 гектар ер майдонини туман захирасига қайтариб олишни сўраган.

Бўка тумани ҳокими “Абдупаёз Нуриддин” фермер хўжалиги раҳбари Н.Абдугаппоровнинг аризасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 1-қисмига асосан Бўка тумани “Ачамайли” фермерлар уюшмаси ҳудудида жойлашган “Абдупаёз Нуриддин” фермер хўжалигига ажратиб берилган жами 69,1 гектар ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш тўғрисида 2019 йил 30 январда 182-сонли қарор қабул қилган.

2019 йил май ойида “Абдупаёз Нуриддин” фермер хўжалиги раҳбари Н.Абдугаппоров томонидан Бўка туман ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарорини бекор қилишни сўраб, Бўка туман Маъмурий судига даъво ариза билан мурожаат қилган.

Бўка туман Маъмурий суди аризачи Н.Абдугаппоровнинг даъво аризасини мазмунан ҳар томонлама кўриб чиқиб, 2019 йил 28 майдаги ҳал қилув қарорига асосан Бўка туман ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарорини қонуний, деб топиб ўз кучида қолдирган.

Фуқаро Н.Абдугаппоров Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарори ва Бўка туман Маъмурий судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, юқори турувчи суд идораларига бир неча маротаба мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат Тошкент вилояти Маъмурий судида ва Ўзбекистон Республикаси Олий судида мазмунан қайта кўриб чиқилиб, Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарори ҳамда туман Маъмурий судининг 2019 йил 28 майдаги ҳал қилув қарорини қонуний, деб топиб ўз кучида қолдирган.

Бундан ташқари фуқаро Н.Абдугаппаровнинг шикоят аризаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан қайта кўрилиб, Бўка тумани Маъмурий судининг қарорини бекор қилиб, ишни қайта кўришлик учун биринчи инстанция судига юборилган.

Ушбу иш жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида Бекобод туман Маъмурий ишлар бўйича судида ошкоралик принципи асосида қайта кўриб чиқилган ва Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли қарори қонуний қабул қилинган, деб ҳал қилув қарори чиқарилган.

Ҳозирги кунда фуқаро Н.Абдугаппаровнинг Бекобод туман Маъмурий ишлар бўйича судининг қарори устидан шикоят аризаси Тошкент вилояти Маъмурий ишлар бўйича судида кўриб чиқилмоқда.

Юқоридагилардан келиб айтиш мумкинки, Бўка тумани ҳокимининг 2019 йил 30 январдаги 182-сонли ва Халқ депутатлари Бўка туман Кенгашининг 2019 йил 30 январдаги 56/1 сонли умум йиғилиш қарорлари қонуний қабул қилинган.

Фуқаро Н.Абдугаппаров қонунда белгиланган тартибда тегишли инстанция ва идораларга шикоят киритиш ёки суд қарори юзасидан юқори турувчи суд идораларига қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



  • 148