Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Касб-ҳунарга ўргатиш маскани фаолият бошлади

Касб-ҳунарга ўргатиш маскани фаолият бошлади
29.10.2020
Оққўрғон тумани “Тортувли” маҳалла фуқаролар йиғинида касб-ҳунарга ўргатиш маскани очилиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят Бандлик бош бошқармаси бош мутахассиси З.Абдусатторов, туман ҳокими ўринбосари Ж.Джаникулов, 3-сектор раҳбари А.Парпиев, 4-сектор раҳбари Б.Шомирзаев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Умарова, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Л.Абдураимовлар иштирок этган маросимда мутасаддилар ҳудуддаги ишсиз аёлларга касб-ҳунарларни мукаммал эгалаши ва бундай имкониятдан самарали фойдаланиши лозимлиги тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Касб-ҳунарга ўргатиш масканида тикувчиликдан ташқари компьютер саводхонлиги, бухгалтерия ҳисоби курслари ҳам ташкил этилган.



  • 155