Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Қизларга маҳорат дарслари ўтилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан "BRIGHT FUTURE" МЧЖ томонидан пойтахтимиздаги "Divan by Demir" ресторанида Қибрай туманида васийлик ва хомийликка олинган 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган қизлар учун тадбир ўтказилди.
"Аёллик назокати" мавзусида ташкил этилган тадбирда иштирокчиларга аёлларга хос маънавият, руҳан қўллаб-қувватлаш, гигиена ва тарбия йўнилишида маҳорат дарслари ўтилди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан иштирокчиларга совғалар улашилди.
Аввалроқ "Basilic" ресторанида "FUTURE" МЧЖ томонидан тумандаги васийлик ва хомийликка олинган 60 нафар болалар учун ҳам байрам тадбири ташкил этилган эди.
-
-
72