Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисмлар учун танлов эълон қилинади

07.04.2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 693-сонли қарорига асосан аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган, ошхонанинг ҳолатини яхшилаш учун инвестиция киритишга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги қуйидаги ҳарбий қисм ва таълим муассасалари учун танлов эълон қилинади;

- Қоровул қўшинлари 7535 ҳарбий қисм.

Юқоридаги ҳарбий қисмда давлат-хусусий шерикчилик механизми аутсорсинг шартлари асосида босқичма-босқич тадбиқ этиш учун;

Талабгорлар танловда иштирок этишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- корхона давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

- корхонанинг ҳисоб рақамидаги бир йиллик айланма маблағи тўғрисидаги маълумот;

- корхона 15 кун давомида ҳарбий хизматчиларни овқатлантиришга етадиган банк ҳисоб рақамидаги маблағи тўғрисидаги маълумотнома;

- корхона бир йилда олган иш ҳаққи миқдори тўғрисидаги маълумот;

- корхонадаги ишчилар сони тўғрисидаги маълумотнома;

- солиқ органларидан солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;

- стационар ва дала шароитида аутсорсинг хизмати кўрсатиш учун етарли моддий-техника ва логистика базасига эга бўлиши; (моддий-техника базаси тўғрисидаги маълумотнома)

- ошхоналарнинг мавжуд шарт-шароитлар ҳолатини яхшилаш мақсадида инвестиция киритиш бўйича таклиф;

- кўрсатган аутсорсинг хизмати учун 20% дан кам устама таклиф қилган тадбиркорлик субъектларига устинлик берилади;

- бир кунда бир нафар ҳарбий хизматчи учун ўртача овқатланиш таннархи 36 минг.сўмгача таклифлар;

- корхоналар томонидан кейинги истиқболли фаолияти тўғрисида тақдимот (призинтация кўринишида).

Юқорида келтирилган ҳужжатлар буюртмачига икки нусхада ёпиқ конвертда (имзоланган ва муҳрланган ҳолатда) 2021 йил 14 апрель соат 18:00га қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри, Усербой кўчаси 23-уйга тақдим этишингиз сўралади.

Маълумот учун: Телефон (98) 309-05-10


Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 232