Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Қибрай туман кураш бўлимига раис тайинланди

Қибрай туман кураш бўлимига раис тайинланди
30.10.2020
Қибрай туманида спорт мураббийлари, фахрийлари ва спортчилар иштирокида Ўзбекистон кураш федерациясининг туман бўлимига раис тайинланди.

Ўзбекистон кураш федерацияси Қибрай туман бўлими раислигига туман прокурори С.Салиховнинг номзоди бир овоздан маъқулланди.

Келгусида туман прокурори бошчилигида кураш билан шуғулланувчи ёшларга зарур шароитлар яратилиши, спортнинг ушбу тури оммалашиши ва вилоят, республика терма жамоаларига спортчиларни тарбиялашда барча имкониятлар ишга солиниши таъкидланди.

Ҳозирги кунда туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 122 нафар ҳамда умумтаълим мактабларидаги спорт тўгаракларида 200 нафардан кўпроқ ёшлар кураш билан мунтазам шуғулланиб келишмоқда.



  • 167