Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Голландиялик инвесторлар билан учрашув

Голландиялик инвесторлар билан учрашув
29.10.2020
Нурафшон шаҳар ҳокими Қ.Ҳакимов Голландия давлатининг “Lumidea Engineering B.V” компанияси вакилларини қабул қилди.

Учрашувда меҳмонларга Нурафшон шаҳрида бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар, истиқболдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида хорижлик меҳмонлар ҳам иқтисодий-ижтимоий соҳаларга оид долзарб лойиҳаларга қизиқиш билдириб, Нурафшон шаҳрида "ақлли шаҳар" концепцияси асосида қурилиши режалаштирилаётган Тошкент вилоятининг маъмурий маркази – "Smart city" ҳудудида кўп тармоқли савдо маркази ҳамда Эко-бозор қуриш учун ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.

Самимий ва дўстона ўтган учрашувда томонлар бир қатор янги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.



  • 176