Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Фуқаролар қабулида муаммоларга ечим изланди

21.11.2020
 Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов фуқароларни қабул қилди. Унда 20 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. Қабулга келганларнинг 8 нафари бандлик, 2 нафари ер, 3 нафари уй-жой ҳамда бошқалари кредит, газ, маҳалла раисидан норозилиги, кадастр ҳужжатини расмийлаштириш каби масалаларда арз қилишди.

Ҳоким ва мутасадди раҳбарлар томонидан тингланган барча мурожаатларга ижобий ечим топиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Айримларига эса ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Қабул давомида шунингдек, шаҳар Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, унда бюджет ҳамда хусусий корхоналар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.


Манба: Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 63