Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Фармон лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Фармон лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
28.10.2020
Айни пайтда Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ XX сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияда Президентимизнинг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси сенаторлар, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят таълим соҳаси мутасаддилари иштирокида муҳокама қилинмоқда.

Қайд этиш зарурки, вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида ушбу масала бўйича сессиялар ўтказилди ва Фармон лойиҳаси кенг жамоатчиликга етказилди.

Кун тартибидаги масала бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Абдукамол Мамадалиевнинг ахбороти эшитилди.

Муҳокамаларда сўзга чиққанлар таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, таълим тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтиришни назарда тутадиган мазкур Фармон лойиҳаси хусусида фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирмоқда.



  • 180