Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

"Файзобод"- қардош ва қондош одамлар юрти

22.05.2020

Ўзбекистон қадим замонлардан буён турфа миллат ва элатларга ватан бўлиб келган. Қувончу ташвишлари, урф-одату қадриятлари, турмуш тарзи ва байрамлари муштарак, қардош ва қондош халқлар вакиллари ҳамжиҳатликда дўсту биродар бўлиб ҳаёт кечирган.

Таъкидлаш жоизки, республикамизда ҳар бир миллат вакилига миллий ва маънавий, диний эҳтиёжлари асосида давлат миқёсида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Бугун туманимизнинг кўпмиллатли халқи билан машҳур "Файзобод" маҳалласига Республика тожик миллий маданий маркази раҳбари, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети катта ўқитувчиси Жаъфар Холмўминов ташриф буюрди.

Кун давомида маҳалладаги ўзбек, тожик, қозоқ, рус, татар миллатига мансуб аҳоли хонадрнларида бўлиб, карантин вақтида турмуш тарзи, фаолияти билан яқиндан танишди.

Унга ҳамроҳлик қилган маданий марказ раҳбари ўринбосари, шоир Аҳмад Назар, Пискент тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Абдулла Деҳқонов, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Комилжон Мамажонов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Маъруф Нормўминов биргаликда маҳалладаги кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга Рамазон туҳфалари улашдилар.


Ферида Оримбоева, Ваҳид Абдуқодиров, Джамила Ершова, Ҳурматой Бекова, Хулкар Сотиболдиева сингари аҳил қўшни бўлиб яшаётган турли миллат вакилларининг 14 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Ж.Холмўминов маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик оилада, маҳалла ва пировардида ватанимиз Ўзбекистонда тинчлик ҳукм суришига, ҳар соҳада ривожланиш бўлишига, инсонлар орасида хотиржамлик ва инсоний фазилатлар юксалишига замин яратиши ҳақида сўзлади.


"Файзобод" МФЙ раиси Нормуҳаммад Раҳмоновнинг айтишича, маҳаллада ўзбек, тожик, қозоқ, туркман, татар, рус миллатига мансуб 5373 нафар аҳоли аҳилликда яшаб келишмоқда. Уларнинг бари ўзаро қуда-андачилик, дўсту биродарлик ришталари билан чамбарчас боғлиқ. "Файзобод"нинг файзу баракаси ҳам аслида халқининг аҳиллигида бўлса эҳтимол.



Манба: Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 50