Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Экстремал туризм ишқибозлари диққатига!!!

Экстремал туризм ишқибозлари диққатига!!!
16.09.2020
Тошкент вилояти туризм департаменти хабарига кўра, 2020 йил 15 сентябрда Бўстонлиқ тумани "Билдирсой" дам олиш маскани ҳудудида Тоҳир Салиев бошчилигида экстремал туризм ишқибозлари "Ҳаво шари" билан тоғлар бағрига учишди.

Ҳаво шари кўм-кўк осмонга мафтункор тоғлар бағридан кўтарилди. Ҳаво шари ўзи билан сайёҳларни олиб чиқиб, бир олам завқ ва ўзгача унутилмас таассурот қолдиргани шубҳасиз.

Тоҳир Салиев бошчилигидаги гуруҳ 19 сентабрда ҳам Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги "Aмирсой" дам олиш масканида “Ҳаво шари” орқали учишини маълум қилди.

Тошкент вилояти туризм департаменти экстремал туризм ишқибозларини унутилмас кунга таклиф этади.



  • 105