Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Экоакция давом этмоқда

Экоакция давом этмоқда
16.09.2020
Бўстонлиқ туманидаги дам олиш масканларига олиб борувчи йўллар, ўрмон хўжаликлари ҳудуди, қадимда Буюк Ипак йўли ўтган афсонавий манзиллар, Кўксув, Чотқол, Угом, Пском дарёлари қирғоқларининг мўъжизавий табиати ва дунёнинг бор гўзаллигини ўзида мужассам этган бетакрор атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш мақсадида старт олган экоакция давом этмоқда.

Курорт инфратузилмаси ривожланиши кўзда тутилган ҳудудларда 9 та махсус видеокамералар ўрнатилган. Эндиликда Экоинспекция томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаганларга нисбатан жарима қўлланилиши ҳордиқ чиқарувчиларга ҳам тушунтириляпти.

Чимён қишлоғи ҳудудида ўтказилган экоакция таҳлили сабаб Бўстонлиқнинг хуш ҳавосида ҳордиқ чиқаришни режалаштирган ҳамюртларимизга мурожаат қиламиз.



  • 109