Сўровнома
Ҳокимият янгиликлари
Беш нафар ёшга касб-ҳунарга ўқишга йўлланма берилди

Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида "Ўткир" ва "Мустақиллик" маҳаллаларидаги ёшларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.
Хусусан, бир нафар ёшга тикувчилик машинаси олиши учун 5 иш кунида кредит ажратиш бўйича Халқ банки туман филиали мутасаддиларига топшириқ берилди.
Шунингдек, ёшларнинг хоҳиш-истакларига қараб уларнинг 2 нафарига олий таълимга тайёргарлик кўриши учун қўшимча (репетитор) дарслар ташкил этиш белгиланди, 5 нафарини касб-ҳунарга ўқитиш учун стипендия тўланадиган йўлланма ажратилди.
Бундан ташқари, йигит-қизларнинг кредит ажратиш, бандлик каби бошқа мурожаатлари юзасидан тегишли масъулларга вазифалар топширилди.
Манба: Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
-
-
214