Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Байрам тадбирида турли танловлар ғолиблари аниқланди

Байрам тадбирида турли танловлар ғолиблари аниқланди
20.10.2020
Паркент туманида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

Маросимда бугунги кунда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди. Туман ҳокимининг бириничи ўринбосари Зиёдбек Йўлдошев барчани байрам билан табриклади. Шундан сўнг Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоиров сўзга чиқиб, ўзининг янги шеърларидан намуналар ўқиб берди.

Байрам тадбирида 20 нафар танловнинг ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.



  • 158