Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Аёл ва рақамли иқтисодиёт

21.11.2020
Паркент туманида тадбиркор хотин-қизлар учун “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда вилоят депутатлар кенгаши ННТ билан ишлаш доимий комиссияси раиси, “Шарқ аёли” халқаро аёллар жамоат фонди раиси Саодат Турсунбоева, Ёшлар ишлари агентлиги инновация ва рақамли технологиялар бошқармаси раҳбари, Ўзбекистон Internet-тадбиркорлар ва электрон тижорат ассоциацияси асосчиси ва бошқаруви раиси Умед Бурхонов, туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлими бошлиғи Зулфия Махсудова, тадбиркор аёллар, маҳалла фуқаролар йиғинлари мутахассислари қатнашдилар.

Тадбирда USAIDнинг “Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш” лойиҳаси томонидан “Тошкент вилоятида ишбилармон аёллар учун электрон тижоратни ривожлантириш, Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ва АКТ соҳасидаги халқаро минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича USAID экспертлари иштирокида семинарлар ташкил этиш” лойиҳаси хусусида Ёшлар ишлари агентлиги инновация ва рақамли технологиялар бошқармаси раҳбари, Ўзбекистон Internet-тадбиркорлар ва электрон тижорат ассоциацияси асосчиси ва бошқаруви раиси Умед Бурхонов маъруза қилди.

Шунингдек, ўқув-семинарда паркентлик тадбиркор аёллар мутасаддилар билан юзма-юз учрашиб, ўзларининг янги ғоя ва ташаббуслари, амалга ошираётган ишлари ҳақида тушунтиришлар бердилар. Шу билан бирга, келгусидаги режа ва мақсадлари билан ўртоқлашиб, уларни амалга оширишга доир саволларга жавоблар олишди.



Манба: Паркент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 66