Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

2021 ЙИЛНИНГ ИЛК ИНШООТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

11.01.2021

Оҳангарон туманининг Наманган вилояти билан чегарадош ҳудудидаги “Кўксарой” МФЙда “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг “Бешқўл” авария-қутқарув отряди навбатчилик пунктининг биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 29 йиллиги арафасида очилган мазкур иншоот, ҳақиқий маънода, қутқарувчилар учун байрам туҳфаси бўлди. Барча замонавий шароитларга эга бўлган навбатчилик пункти биносининг очилиш маросими катта байрамга айланиб кетди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ўтган давр мобайнида “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси томонидан довон ҳудудида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, аҳолини бундай вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид билимларини мустаҳкамлаш, қутқарув тузилмаларни замонавий авария-қутқарув техникалари ва воситалари билан таъминлаш, моддий-техник базасини такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Тадбир давомида “Бешқўл” авария-қутқарув отрядига махсус техникаларнинг калитлари тантанали равишда топширилди. Мудофаа вазирлиги қошидаги ансабмль томонидан янграган куй-қўшиқлар тантанага янада шукуҳ баҳш этди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Абдулла Қўлдошев, Оҳангарон туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Миршоҳид Мирюнусов, фахрий меҳмонлар, ФВВ академияси курсантлари ва ФВБ хизматчилари иштирок этди.



Манба: Оҳангарон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  • 149