Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият янгиликлари

Бўстонлиқда мукофотлар топширилди

Бўстонлиқда мукофотлар топширилди
16.10.2020
Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги Фармонига кўра, пандемия шароитида олижаноблиги, саховатпешалиги ва ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат каби юксак фазилатларини намоён қилган тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар ҳамда волонтёр ёшлардан бир гуруҳи “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганди.

Бўстонлиқ туманида ҳам жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган шифокор ва тадбиркорлардан бир гуруҳига давлатимиз мукофотлари топширилди.



  • 141