Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
    169 21%
    80 10%
    166 21%
    113 14%
    268 34%
Янгиликлар

Юқори Чирчиқ туманида арзон маҳсулотлар сотадиган дўконлар кўпайтирилмоқда

Карантин шароитида Тошкент вилояти бозорларида аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда кўчма бозор ва турғун савдо дўконлари ташкил этилмоқда.

23.11.2020

Зангиота туманида ёшлар учун янги ўқув маркази очилди

"Merit" ўқув маркази 3 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бормоқда. Марказ асосан инглиз тилига ихтисослашган бўлиб, унга қўшимча сифатида рус ва араб тилллари ҳам ўргатилади. Барча малакали ўқитувчилар суҳбат орқали ишга қабул қилинган. Ўқув маркази Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Чилонзор, Олмазор туманларида очилган бўлиб, навбатдаги филиал Зангиота туманида ўз фаолиятини бошлади.
23.11.2020

Арзон маҳсулотлар сотадиган дўконлар иш бошлади

Карантин шароитида бозорларда аҳоли тўпланишининг олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар томонидан деҳқон бозорларидан узоқ масофада жойлашган маҳаллаларда кўчма бозор ва турғун савдо дўконлари ташкил этилмоқда.
23.11.2020

Солиқларни тўлашни унутманг!

Солиқ кодексининг 277-, 294-моддаларига асосан жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати ҳисобот йилнинг 15 октябрига қадар этиб белгиланган эди.
23.11.2020

Беш ташаббус – беш имконият

Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасидаги вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намойиш қилишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактабида спорт мусобақалари ўтказилди.
23.11.2020

Муносабат

Янгийўл тумани “Тинчлик”, “Хонқўрғон”, “Кенг-кичик” маҳаллалар ҳудудларида электр энергия таъминотида жорий йилнинг 22 ноябрь куни кеч соат 18:00 да узилиш юзага келган.
23.11.2020

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Юқори Чирчиқ туманининг ҳар бир маҳалласида “Янги Ўзбекистон–янгича дунёқараш” ғояси остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтяпти. "Иттифоқ" МФЙдаги тадбир ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди.
23.11.2020

Ўрта Чирчиқдаги гуручларга талаб ортмоқда

Пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё давлатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. Пандемия озиқ-овқат етказиб беришнинг глобал занжири узилиб қолишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Шу боис, озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратишга алоҳида эътибор қаратилиши зарур.
23.11.2020

Табиий газ етиб бормаган ҳудудларга суюлтирилган газ вақтида етказиб бериляпти

Қиш мавсуми яқинлашган сари тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолининг муаммолари кўпая бошлайди. Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган электр энергияси, газ ва кўмирга бўлган талаблар янада ортади. Ангрен шаҳрининг энг чекка ҳудудларидан бири Лашкарак қишлоғи марказдан қарийб 28 км. узоқликда, тоғли ҳудудда жойлашган. Манзилга суюлтирилган газ баллонларини етказиб берувчи махсус автотранспорт воситаси 2 соат деганда кўзланган жойга етиб боради. Кузда ёғингарчилик кўп бўлиб, йўллар талабга жавоб бермайди. Қишда ҳам етказиб беришдаги мураккаблик ортади. Шунга қарамасдан, мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларига ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.
23.11.2020

Ўқитувчи ва шифокорлар билан фикр алмашилди

– Тошкентда сифатли тиббий хизмат ва мактаб таълимига қандай эришамиз? Мени шу савол қийнайди. Сизлар билан учрашишдан мақсад – қуйи тизимдаги масалаларни билиш, тўғри йўл тутиш, – деди давлатимиз раҳбари.


21.11.2020