Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Тиббиёт соҳасида ҳамкорлик

Корея Республикасининг Инҳа университети госпитали шифокорлари “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. 
27.09.2016

ICT WEEK Ўзбекистон 2016 ҳафталигининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Сентябрь ойининг энг ёрқин тадбирларидан бўлган ICT WEEK Ўзбекистон 2016 ҳафталиги ўз ниҳоясига етди. Жорий йилнинг 23 сентябрь куни унинг ёпилиш маросими пойтахтимиздаги Тошкент Lotte меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ўтказилган ҳафталик сарҳисобига кўра компаниялар бир қанча номинациялар бўйича тақдирландилар.
26.09.2016

ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖЛИСИ

Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
26.09.2016

Шавкат Мирзиёев Ангренга ташрифини амалга оширди

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида 20 сентябрь куни Ангрен шаҳрига ташриф буюрди.
21.09.2016

Ахборот хавфсизлиги бўйича Тошкент вилояти ёшларига ўқув-амалий семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент давлат аграр университетида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент вилояти Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳузуридаги статистика ва минтақалараро институти, Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази, ахборот хавфсизлиги маркази,Тошкент вилояти Хокимлиги билан ҳамкорликда Ахборот хавфсизлиги бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
21.09.2016

Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 9 сентябрдаги қарори билан 2016−2018 йилларда Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури қабул қилинди. Ҳужжат Lex.uz сайтида эълон қилинди.
19.09.2016

Бекобод шаҳридаги фойдаланилмай турган 11 иншоот тадбиркорларга «ноль» қийматда берилди

Тошкент вилоятида қурилиши тугалланмаган ва бўш турган иншоотлардан самарали фойдаланиш, улар таркибида ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали кичик бизнесни ривожлантириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Бекобод шаҳрида ҳам изчил ишлар амалга оширилаётир.
17.09.2016

Журналистлар интенсив боғларни томчилатиб суғоришнинг афзалликлари билан танишди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда сув тежамкорлигининг аҳамияти” мавзуида медиа-тур бўлиб ўтди.
16.09.2016

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хавфсизлигини таъминлашни мувофиқлаштириш

<div align="justify">“Ўзархив” агентлигининг Тошкент вилояти архив ишлари ҳудудий бошқармасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хавфсизлигини таъминлашни мувофиқлаштириш” мавзусида семинар ўтказилди.</div>
15.09.2016

АНГРЕНДА ТЕМИР ЙЎЛ БЕКАТИ ҚУРИЛИШИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан қуриб ишга туширилган Ангрен Поп электрлаштирилган темир йўли орқали 27 август куни йўловчи поезди Тошкентдан Андижонга йўл олган эди. 5 сентябрдан бошлаб эса Тошкент – Андижон − Тошкент йўналиши бўйлаб “Ўзбекистон” йўловчи поездининг мунтазам қатнови йўлга қўйилди.

13.09.2016