Сўровнома
Янгиликлар
371 киши эмланди. Улар кимлар?
Вакцинациянинг илк кунидаёқ вилоятнинг Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл шаҳар ҳамда Тошкент, Қибрай, Зангиота туманларининг тиббиёт муассасаларида жами 371 нафар фуқаро ихтиёрий равишда эмланди.
02.04.2021
1 апрель куни 24 нафар фуқарода коронавирус аниқланди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси берган маълумотга кўра 1 апрель куни Тошкент вилоятида 24 кишида коронавирус аниқланган.
02.04.2021
Танзила Норбоеванинг навбатдаги манзили Бўка тумани бўлди
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири Сайёра Файзиева, туман ҳокими Низомиддин Аббосов ҳамроҳлигида даставвал сариқ ҳудудига кирувчи “Қўлдоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган гидропоника усулидаги “Агро инвест ТНА” МЧЖ корхонасининг замонавий иссиқхонаси фаолияти билан танишилди.
01.04.2021
“Компьютер ўйнаш учун рельс сотган икки ўсмир” ёҳуд шов-шувли сарлавҳадан нима наф?!
Ҳолат аслида бироз бошқача бўлган.
Жумладан, 2021 йил 21 март куни вояга етмаган 2005 йил туғилган, Тошкент тумани Келес шаҳрида яшовчи К.Ш. Келес шаҳрида жойлашган компьютер ўйинлари хонасида компютер ўйнаб ўтириб, ўйнаш учун пули тугаб қолади.
01.04.2021
Тошкент вилоятида ҳам оммавий эмлаш бошланди
Вилоятнинг Чирчиқ, Олмалиқ, Нурафшон, Ангрен, Янгийўл шаҳарлари ҳамда Зангиота, Қибрай, Тошкент туманларининг тиббиёт муассасалари каронавирусга қарши эмлаш ишларига жалб этилди.
01.04.2021
Депутат аҳоли билан учрашди
Шу йилнинг 29 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Шодиева Қуйи Чирчик туманидаги “Жангбирчи” МФЙда жойлашган 24–сонли ҳамда “Дўстлик” МФЙда жойлашган 30-сонли умумтаълим мактабларига бориб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.
01.04.2021
Вилоятимизнинг волейболчи қизлари республикада биринчиликни қўлга киритди
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021-йил учун республика календар режаси ҳамда 2021-йил 15-мартдаги 425-сонли буйруғига мувофиқ, жорий йилнинг 2021-йил 24-30-март кунлари Тошкент вилояти Тошкент туманида спортнинг волейбол тури бўйича 2005-2006-йилларда туғилган қиз болалар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
01.04.2021
Бугундан Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди
Бугун — 1 апрелдан бир йилдан ортиқ вақт мобайнида юртдошларимизга хавф солиб турган коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.
01.04.2021
Оққўрғондаги яроқсиз йўллар ҳақидаги видеохабар юзасидан расмий муносабат
Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Йўллардан фойдаланиш" унитар корхонаси масъуллари томонидан ҳолатни ўрганиш ишлари олиб борилди.
01.04.2021
Эҳтиёт бўлинг: Қамчиқ довонида хавотирли ҳарорат
Гидрометеорология хизмати 1-2 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келишидан огоҳлантирган эди. Маълумотларга кўра, 1-2 апрелда республика бўйича ҳаво ҳарорати пасайиши таъкидланган. Шунингдек, республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкинлиги айтиб ўтилган.
01.04.2021