Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Янгиликлар

Ҳотамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди

Бугун Ўртачирчиқ туманидаги Тошкент вилоят маънавият-маърифат маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.
02.11.2016

Сифатли маҳсулотнинг харидори кўп

Тошкент вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида 149,4 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.
01.11.2016

ЭЪЛОН

Ҳурматли азиз юртдошлар ва сайловчилар!

2016 йил 2 ноябрь куни соат 11.00да Ўртачирчиқ тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарлари билан онлайн-видеоконференция шаклида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Абдураҳмонович Кетмоновнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтади.

31.10.2016

Сайловда хотин-қизлар фаол иштирок этади

Ўрта Чирчиқ туманида хотин-қизларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги иштирокига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
31.10.2016

“Соғлом авлод учун” фонди томонидан Юқори Чирчиқ туманида тиббий акция ўтказилди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Корея Республикасининг “Probono” халқаро ҳамкорлик фонди грант лойиҳаси асосида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
31.10.2016

«Камалак юлдузлари» Тошкент вилояти босқич ғолиблари аниқланди.

“Камалак юлдузлари” болалар ижодиёт фестивали вилоят “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши, “Камалак” болалар ташкилоти, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят ва Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят Йўловчиларни ташиш транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 26 октябрь куни Олмалиқ шаҳар “Кимёгар” маданият саройида ўтказилди.
27.10.2016

Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор

Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи Ҳикоят Раҳимқулованинг ўғли 1-гуруҳ ногирони бўлиб, хасталикдан азоб чекади. Шифокорлардан фарзандини Ҳиндистонда жарроҳлик амалиёти ўтказиб даволаш мумкинлигини билгач, харажатлар учун керак бўладиган хорижий валютани банкдан олиш ҳаракатига тушди.
27.10.2016

Чирчиқ шаҳрида ҳудудий мева-сабзавот ярмаркаси ташкил этилди

Ярмаркада Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан 70 дан ортиқ фермер хўжалиги, 25 қайта ишлаш корхонаси 200 турдан ортиқ маҳсулотларини намойиш қилмоқда.
25.10.2016

Участка сайлов комиссияси аъзолари иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Округ сайлов комиссияси аъзолари, округ сайлов комиссияси матбуот маркази ходимлари ва журналистлар иштирок этган мажлисда 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги участка сайлов комиссиялари аъзоларининг таркибини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
17.10.2016

ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ АМАЛДА

Тошкент вилояти, Чиноз тумани Хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт касб ҳунар коллежида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти”нинг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган “Ёшларга оид давлат сиёсати – амалда” мавзусида манавий-маърифий тадбир ўтказилди.

15.10.2016