Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Ҳокимият

Ҳокимият ҳақида

Тошкент вилояти Қибрай туман ҳокимлиги (Қибрай шаҳарчасм, Зебунисо кўчаси 1-уй) – маҳаллий давлат бошқарув органи.

Қибрай туман ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга мувофиқ фаолият юритади.

Мазкур ҳуқуқий ҳужжатларга биноан Қибрай туман ҳокимлиги давлат, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишга раҳбарлик қилади, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаларини ва маҳаллий бюджетни тасдиқлайди, ўзига бўйсунган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, қонунларга риоя этилишини, давлат ва жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилинишини таъминлайди.

Ҳокимлик бошқарма, бўлим ва турли бўлинмалардан иборат бўлиб, уларнинг таркиби, ташкилий тузилмаси ва фаолияти Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Низом билан белгиланади.

Қибрай туман ижроия ҳокимияти тузилмаси ва ҳодимлари сони Халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланган бюджет чегарасида ҳоким томонидан ўрнатилади ва ўзгартирилади.

Қибрай туман ҳокими туманнинг олий мансабдор шаҳси ҳисобланади ва бир вақтда туман ҳудудида вакиллик ва ижроия ҳокимиятни бошқаради.

Ҳоким Ўзбекистон Президенти ва Халқ депутатлари туман Кенгашига бўйсунади. Ҳоким Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади, озод этилади ва Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Ҳокимнинг ваколат муддати – 5 йил.


  • 331