Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Вилоят ўрмон ҳўжаликлари

Угом-Чатқол Давлат миллий табиат боғи

Угом-Чатқол Давлат Миллий Табиат боғи 1990 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 октябрдаги 378-55-сон қарори билан Миллий боғ вилоят бошқармасига тенглаштирилиб унинг тизимига Чатқол Давлат Биосфера қўриқхонаси, Бурчмулло ва Оҳангарон ўрмон хўжаликлари киритилган бўлиб хўжаликлар 1947 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 262-сонли қарорига асосан Угом-Чатқол Давлат Миллий Табиат боғи ва Чатқол Давлат Биосфера қўриқхонасининг низом ва Оҳангарон ва Бурчмулло ўрмон хўжалиги корхоналарининг уставлари тасдиқланди.
Угом-Чатқол Миллий Табиат боғининг майдони 574600 гектарни ташкил этади. Тошқент вилоятининг- Бўстонлиқ (455,8 минг га), Паркент (42,1 минг га) ва Оҳангарон (76.6 минг га) туманларида жойлашган. Асосан тоғ, ўрмон, яйлов, сув аквоториялари, суғориладиган ва лалми ерлардан иборат. У Ғарбий Тянь-Шань тоғли ҳудудларида денгиз сатхидан 800-4000 метрдан ортиқ баландликларни ўз ичига олади. Марқазий Осиёда энг йириқ миллий боғлардан ҳисобланади.
Миллий боғнинг айрим табиий ёдгорликлари ва ландшафтлари яқин ва узоқдан ташриф буюрадиган сайёҳларни ўзига жалб этади, бунга тоғ табиат манзаралари, тоғ кўллари. шаршаралар, чиройли гуллайдиган ўсимликлар, ҳайвонот дунёси, сув омборлари, петроглифлар, тарихий обидалар, арчазорлар, қайинзорлар шулар жумласидандир.
Угом-Чатқол ДМТБнинг асосий вазифалари рекреациянг маърифий ва илмий мақсадларда фойдаланиш учун табиий комплекслар ва тарихий ва маданий меросларни сақланишини таъминловчи режимни сақлаш, бузилган табиий комплексларни тиклаш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланишга соҳасида мутахассислар тайёрлашга кўмаклашиш, табиий комплексларни, жонсиз табиат ёдгорликлари, сув объектларини, ландшафтлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг эталон ва нодир участкаларини сақлашдан иборат.
Миллий боғ ҳудудида 1800 га яқин ўсимлик дунёси ўсиб, ундан 74 хили Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган, шу жумладан, 8 хил лола турлари, Ўрта Осиё ноки. Пском пиёзи, Аболин астрагали, Эремуруслар, Бошқизилсой герани, Минквид тезиуми, Ёввойи саллагул ва бошқалар.
Ҳайвонот дунёси бўйича 230 га яқин турлари яшайди, шундан 38 тури Ўзбекистон ва Халқаро «Қизил китоб»ларига киритилган, шу жумладан: қор қоплони, оқ тирноқли Тянь-Шань қўнғир айиғи, Мензбира сурури, Туркистон силовсини, кичик тақабурун, лочинлар, кумай, Чатқол шайтонбалиғи, Туркистон лаққаси, кулжа арвох капалаги ва бошқалар.

1.jpg  2.jpg

3.jpg 4.jpg

6.jpg 5.jpg

  • 2525