Сўровнома
  1. Сиз учун ахборот ошкорлиги учун қандай маълумотлар базаси зарур?
Вилоят ўрмон ҳўжаликлари

Оҳангарон ўрмон хўжалиги

1937 йил Тошкент ўрмон хўжалигининг бўлими сифатида Охангарон ўрмон бўлими ташкил топган. 1947 йилга келиб, Тошкент ўрмон хўжалигига қарашли Пискент хамда Охангарон бўлимлари бирлаштирилиб, алохида Охангарон ўрмон хўжалиги ташкил топди.

Охангарон ўрмон хўжалигида дастлаб 4та бўлим бўлиб Жумладан:

1) Гўшсой бўлими

2) Кенжагали бўлими

3) Олмалиқ бўлими

4) Қорабог бўлими

Умумий ер майдони 141200 гектарни ташкил этган.

2001 йилга қадар Охангарон ўрмон хўжалиги Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўрмон бўлими бош бошқармасининг тасаруфида 2001 йилдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 22 июлдаги №262-сонли қарорига асосан Тошкент вилоят хокимилиги Угом-Чотқол ДМТБ бошқармаси ташкил топди.

Дастлаб хўжаликда 24 та ўрмон қоровуллари иш фаолиятни олиб борган бўлса, хозирги кунда ўрмонларни қўриқлаш ва уларни қайта тиклаш, атроф-мухитни, хайвонот,ўсимлик оламини сақлаш қўриқлаш мақсадида 11 та катта нозир ва 99 та нозирлар хизмат қилиб келмоқда.

Хўжалик хар йили тасдиқланган йиллик режага асосан 200 гектар майдонда ўрмон экиш ишлари хамда 300 гектар майдонда ўрмонларни табиий ўсишга кўмаклашиш ишлари олиб борилади.

Хўжаликнинг умумий ер майдони 2014 йил 1 январ холатига 186473,6 гектар бўлиб, ўрмон билан қопланган майдон 45052,4 гектар, шу жумладан маданий ўрмон 1830 гектар, ёш ўрмонларимиз эса 1815 гектарни ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 18 январдаги «2011-2012» йилларда Тошкент вилояти Охангарон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ахоли турмуш даражасини оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тўгрисида»ги 17-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Охангарон туман хокимининг қарорларига асосан Сув омбори ёқаси Навгарзан бўлимига чегарадош қисмидан 572,4га, Ўргозсой, Обжасой,Кандирсой бўлимига чегарадош бўлган давлат захираси ерларидан 2667,1га , Тошкент – Ўш автомагистрали ёқаси давлат захираси ерларидан 100 гектар хаммаси бўлиб 3339,5гектар ер майдони хўжаликка бириктириб берилган.

Курама қишлоқ фуқаролар йигини Серкакирилди ва Танга топди ахолии пунктлари худудида жойлашган туман давлат захираси ихтиёридаги, Тошкент-Ўш автомагистрали минтақасида жойлашган, яйлов ерларда кўчки хавфи олдини олиш ва минтақадаги экологик мухитни яхшилаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш мақсадида бириктириб берилган 100 гектар ер майдондан хўжалик 2011-2012-2013 йил кўчат экиш мавсуми давомида хаммаси бўлиб 100 гектар майдонда бодомзор, можжевельник,грек ёнғоғи, крим қарағайи кўчатлари экилди.

1.png 2.png

Оҳангарон ўрмон ҳўжалиги томонидан экилаётган ўрмон экинлари

-тупроқ кўчиши эррозиясидан сақлаш;

-юқори қатламларни емирилишини олдини олиш;

-экологик муҳитни яхшилаш;

-намликни сақлаб сув кўпайишига олиб келади.

Мавжуд адабиётларда 1,0 гектар игна баргли дарахтлар йилига 1,8-2,0 млн сўмлик иқтисодий самара беради.

Хўжалик хар йили худудларда режада асосида иш олиб бориб, ёввойи хайвонларни озиқлантириш ва тахминий хисобини олиб боради. Жумладан Оҳангаон ўрмон хўжалиги худудларида бўри, айиқ, тулқи, ёввойи тўнғиз, борсуқ, жайра, қуён, қушлардан каклик, фазан, бургут, кўк кабутарлар мавжуд.

Бизнинг хўжалик фақатгина ўрмон экиш ишлари билан бир қаторда кўчат етиштириш ишларини хам олиб борилади. Хўжалигимизда 21 гектар майдонда кўчатхонамиз мавужд бўлиб, у ерда 4 турдаги игнабаргли, 22 турдаги баргли манзарали ва мевали кўчатлар етиштирилади хамда ўрмонлар барпо қилиш учун хамда ободонлаштириш ишларини олиб боришлари учун кўчат етказиб беради. Кўчатларни етиштириш учун авввало пишиб етилган сараланган мевалар териб олиниб, ундан уруғлар ажратиб олинади. Жумладан Зарафшон арчаси меваси январ, феврал ойларида пишиб етилган бўлиб, айнан шу ойларда тоғли худудлардан териб олинади хамда август ойларида мевасидан уруғи ажратиб олинади.

3.png 4.png

Кўчат етиштиришда агротехника қоидаларига риоя килган ҳолда, унинг сифати, нави турларини кўпайтириш хамда етиштиришга катта эътибор берилади. Хозирги кунда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширишда игнабаргли кўчатларимизга талаб катта. Тоғларга экиладиган кўчатлар ҳамда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида бошқа ташкилотларга ҳам кўчат етиштириб беради. Хар йил кўчатхонамиздан 150 мингдан ортиқ турли хилдаги кўчатлар ковлаб олиниб ўрмон экиш учун ҳамда бошқа ташкилотларга ободонлаштириш ишларини олиб бориш учун берилади. Ўрмон экиш билан биргаликда тасдиқланган режага асосан ўрмонларни хар хил зараркунандалардан сақлаш ва ҳимоя қилиш ишлари олиб борилиб, кимёвий препаратлардан фойдаланилди. Ўрмончилик ишлари билан бир қаторда ўрмонларни ёнғинлардан сақлаш ҳамда унинг олдини олишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Шу чора тадбирлар асосида ўқув машғулотлар, ахоли ўртасида ёнғинга қарши қураш чоралари ҳамда табиатни муҳофаза қилишга доир тушунтириш ишлари олиб борилади.


  • 2641